UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

15 апр 17:15
Янгиликлар

Қиличбозлик

Дайибекова, Плиего, Обвинцева каби қиличбозларимиз лицензион турнирда иштирок этиш учун курашишмоқда

24-26 апрель кунлари пойтахтимиз қиличбозлик бўйича Осиё-Океания минтақалари учун Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилади.

Ҳозирда терма жамоамиз мазкур турнирга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Қайд этиш жоиз, мусобақада жаҳон рейтинги орқали Олимпиадага йўлланма ололмаган давлатлар ҳар бир йўналишда бир нафардан спортчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бир қатор йўналишларда терма жамоамизда ички рақобат кучли. Шу боис мураббийлар ҳозирда кимнинг тайёргарлиги юқори даражада эканлигини кўриши учун терма жамоа вакиллари орасида саралаш мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов мазкур жараённи кузатиб бориш учун терма жамоа базасига ташриф буюрди. Унга МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамроҳлик қилди.

Мазкур саралаш мусобақаси 15-17 апрель кунлари аёллар ўртасида сабля йўналишида бўлиб ўтади. Саралаш жангларига 13 нафар спортчи жалб этилган бўлиб, улар орасида асосий рақобат Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего ҳамда Яна Обвинцева ўртасида кечиши кутилмоқда. Шаффофлик учун беллашувларни хориждан чақирилган халқаро тоифадаги ҳакамлар бошқариб боришмоқда.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, мазкур мусобақа аввалидан ўз фикр ва маслаҳатлари билан ўртоқлашиш учун Пан-Америка қиличбозлик конфедерациясини бошқариб бораётган ҳамюртимиз Виталий Логвин ҳам айни вақтда Тошкентда бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, лицензион мусобақада фақат олтин медаль соҳибларигина Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчисига айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг