UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 фев 12:30
Янгиликлар

Теннис

Delray Beach Open. Тэйлор Фритц чемпионлик унвонини ҳимоя қилди

АҚШнинг Флорида штати Делрэй-Бич шаҳрида теннис бўйича ATP турнири якунига етди.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир кунга кечиктирилган финал учрашувида дунёнинг тўққизинчи ракеткаси, мусобақанинг амалдаги чемпиони Тэйлор Фритц америкалик ватандоши Томми Полга қарши кортга чиқди. Ватандошлар ўртасидаги баҳсда Фритц ATP рейтингида 14-поғонада бораётган Полни 6/2, 6/3 ҳисобларида мағлубиятга учратди. 

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 4:4. 101 дақиқа давом этган баҳсда Фритц 5, Пол 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Томмида кўпроқ бўлди - 4 га 2. Фритц чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш баробарида фаолиятидаги еттинчи ATP совринини қўлга киритди. 

Delray Beach Open турниридаги муваффақиятли иштирок чемпионга 250 рейтинг очкоси ҳамда 100,640 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини тақдим этди. Пол эса 165 очко ва $58,705 ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг