UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

16 апр 07:48
Янгиликлар

Бокс/ММА

Деонтей Уайлдернинг навбатдаги жанги расман тасдиқланди + ФОТО

Буюк Британиянинг икки машҳур промоутерлик компаниялари Matchroom ва Queensberry биргаликда собиқ жаҳон чемпиони иштирокидаги ушбу жангни эълон қилишди.

Унга кўра, 1 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган проф бокс оқшомида супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер (43-3-1, 42 KO) хитойлик Чжан Чжилэй (26-2-1, 21 KO)га қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, 38 ёшли Деонтей Уайлдер сўнгги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида Янги Зеландия вакили, собиқ жаҳон чемпиони Жозеф Паркерга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан рақибига ютқазиб қўйганди. 40 ёшли Чжан Чжилэй эса шу йилнинг мартида айнан Паркерга очколар бўйича имкониятни бой берган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь кунги профессионал бокс оқшомининг марказий жанги яримоғир вазн (79,4 кг.гача) тоифаси мутлақ жаҳон чемпионлиги учун россиялик боксчилар Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг