UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

09 апр 08:10
Янгиликлар

Велоспорт

Диана Адельшинова: "Кумирим – Ольга Забелинская"

Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси карантин кунларида ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик учун бир қатор қизиқарли интервьюларни ташкил қилишда давом этади.

Бугун эътиборингизга терма жамоамизнинг етакчи спортчиларидан бири, қатор халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори Диана Адельшинова билан суҳбатни ҳавола қиламиз:

 – Велоспортга кириб келишингиз қандай бўлган?
–  Велоспортга 13 ёшимда Людмила Маркелова мураббийлигида кириб келганман. Ўшанда пойтахтимиздаги Олимпия мавзесида трек йўналиши бўйича шуғулланар эдим. Бу машғулотларимиз 1 йилга чўзилди холос ва унда асосан жисмоний тайёргарлик устида ишладим. Кейин узоқ муддат велоспортни ташлашимга тўғри келди. 18 ёшимдан яна спортга қайтиб келдим ва Вадим Шайхов ҳамда Рустам Нуритдинов қўл остида шуғуллана бошладим. Бу инсонлардан мени спортга қайтаришгани ва бирга машғулот ўтказишаётганидан мамнунман. Улар мени жамиятимизга фойдасига тегадиган шахс ва спортчи қилиб тарбиялашгани учун ҳам улардан миннатдорман.

 

– Ушбу спортда қандай муваффақиятларга эришгансиз ва ўз олдингизга қўйган режаларингиз ҳақида айтиб берсангиз.
–  Ҳозирда шоссе ва трек йўналишларида бир неча карра Ўзбекистон чемпиони бўлдим. 2019 йил БААда шоссе йўналишида ўтган UAE challange турнирида ғалаба қозондим. Шунингдек, ўтган йил Таиландда ўтган Осиё кубогида ҳам совриндорлар қаторидан жой олдим. Бу спортда янада марраларни забт этишни истайман. Асосий мақсадларимдан бири машҳур хорижий жамоалар таркибидан жой олдим нуфузли мусобақаларда ғалаба қозониш. Ишониб қоламанки, коронавирус пандемияси ҳукуматимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан тез орада юртимизда барҳам топади. Барчаси ортда қолиши билан бу йил учун мўлжалланган қатор мусобақалар, жумладан, Осиё чемпионати ва бошқа стартга тайёргарликни бошлаймиз ва юқори натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

 

– Велоспортда кимга ўхшашга ҳаракат қиласиз?
–  Кумирим Ольга Забелинская. Унинг терма жамоамиз сафида ҳаракат қилаётгани биз каби ёш спортчиларга қўшимча иштиёқ беради. Биз унинг мисолида кимнинг даражасига қараб ҳаракат қилишимизни кўриб оламиз. У жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси. Унга ҳам спортчи, ҳам инсон сифатида ўхшашни жуда ҳам хоҳлайман. Шу ўринда ҳозир барча жамоадошларим, спортчилар ва ҳамюртларимизга уйда қолиб, коронавирус пандемиясига қарши курашда шифокорларимиз талаб қилаётган кўрсатмаларга риоя этишларини сўраб қоламан. Биз биргаликда бу касалликни, албатта, енгиб ўтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг