UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

05 май 13:02
Янгиликлар

Дзюдо

Доҳада IJF Конгресси ўтказилди. Лиза Аллан ташкилотнинг янги Бош котиби!

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг Конгресси бўлиб ўтди.

Ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган тадбирда IJFга аъзо барча давлат делегациялари вакиллари иштирок этишди. Улар қаторида Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров ва халқаро бўлим етакчи мутахассиси Олимхон Маҳмудмуродов ҳам бор эди. 

Конгрессда сўнгги икки йил давомида ташкилот томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Молиявий ҳисобот топширилди. Кейинги икки йил учун мўлжалланган режаларга тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари, ташкилот бош котиби ва бош ғазначиси лавозимларига сайловлар ҳам бўлиб ўтди.

Узоқ йиллар IJF бош котиби лавозимида ишлаб келган франциялик Жан-Люк Руженинг ўрнига доктор Лиза Аллан делегатлар томонидан бир овоздан ташкилотнинг янги бош котиби этиб сайланди. Руже IJF Ижроия қўмитасидаги фаолиятини давом эттиради.   

"Номзодимни қўллаб-қувватлаганлар ва менга ишонч билдирганлардан миннатдорман. Бу ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қиламан", - деди Аллан хоним.  

Конгресс давомида Насер Ал Тамими ташкилот бош ғазначиси этиб қайта сайланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг