UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

16 мар 23:12
Янгиликлар

Кураш

Душанбе Осиё чемпионатига мезбонлик қилади, Конфедерация президенти манзилга етиб келди

Эртадан кейин Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланади.

Мазкур қитъа чемпионатида йигирмадан зиёд давлатдан сара курашчиларнинг иштироки кутилмоқда. Бугунгача Душанбега Хитой Тайпейи, Қувайт, Таиланд, Индонезия, Ҳиндистон, Мўғилистон, Эрон каби мамлакатларнинг кураш делагациялари етиб келган.

Чемпионат доирасида 18 март куни Осиё-Океания Кураш Конфедерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади. Унда қитъамизда Курашни янада ривожлантириш, Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси Уставининг янги таҳририни қабул қилиш, янги федерацияларни аъзоликка қабул қилиш ҳамда бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Бугун мазкур муҳим тадбирларда иштирок этиш учун Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси президенти Комил Рўзиев, Халқаро Кураш Ассоциацияси администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев ҳамда бир гуруҳ мутасаддилар Душанбе шаҳрига етиб келишди.

Меҳмонларни Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон ёшлар ва спорт давлат қўмитаси, мамлакат миллий олимпия қўмитаси, Душанбе шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари кутиб олишди.

Шунингдек, бугун биз olamsport.com сайти ижодкорлари ҳам Душанбе шаҳрига етиб келдик ва тўрт кун давомида воқеа жойидан мусобақа тавсилотлари, фоторепортажларни тақдим этиб борамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг