UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

27 мар 10:14
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли фактлар

Дзюдо - оммавийлиги бўйича футболдан кейинги ўринларда турадиган якка кураш спорт тури!

Бугунги кунда бутун курраи заминимизда 30 миллиондан зиёд киши дзюдо билан профессионал тарзда шуғулланади. Улардан 9 миллионга яқини дзюдо ватани - Японияда истиқомат қилади. Икки юзга яқин давлат Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. 

Эътиборингизга дзюдо ҳақида сиз билган ва билмаган 15 та қизиқарли факт тақдим этамиз:   

1) Биринчи дзюдо мактаби ушбу яккакураш асосчиси Дзигоро Кано (1860-1938) томонидан 1882 йили очилган ва унга Кодокан номи берилган. Ушбу мўъжазгина мактабнинг ҳажми 4х5 метр бўлган холос. 

2) Японияда дзюдонинг спорт тури сифатида оммалашишига 1907 йилда унинг мактаб дастурига мажбурий фан сифатида киритилиши сабаб бўлган.

3) 1903 йилда АҚШ президенти Теодор Рузвельт Оқ Уйда япониялик таниқли дзюдочи Ёсиака Ямаситани қабул қилган. Ямасита Президент ҳузурида дзюдо усулларини намойиш этиб берган.

4) Президент Теодор Рузвельт Ямаситанинг кўргазмали чиқишидан завқланиб, Оқ Уйда дзюдо билан шуғулланиш учун махсус хона (зал) ажратилишини таъминлаган. У ерда япониялик мураббийлар Оқ Уй мулозимларига машғулот ўтказган. 

5) Европа қитъасидаги биринчи халқаро мусобақа 1929 йили Германияда ўтказилган. Унда маҳаллий дзюдочилардан ташқари Англиядан келган спортчилар ҳам иштирок этган. 

6) Самбо, айкидо ва жиу-житсу айнан дзюдо техникаси асосида шаклланган спорт турлари ҳисобланади. Номлари тилга олинган яккакураш турлари асосчилари - Василий Ошепков, Морихэй Уэсиба ва Мицуи Маэда ёшлик чоғларида дзюдо билан шуғулланишган.

7) Мусобақаларнинг илк бор вазн тоифаларига ажратилиб ўтказилиши 1954 йилда рўй берган. Ўшанда Париж шаҳрида ўтказилган Европа чемпионатида вазнлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланган.

8) Дзюдо илк бор 1964 йили Токиода ўтган XVII Ёзги Олимпиада дастурига киритилган эди. Ўшандан бери ҳар тўрт йилда олимпия ўйинларида дзюдо бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб келинади. Фақат 1968 йили Мехико шаҳрида ўтган Олимпиадада дзюдо бўлмаган. 

9) 1988 йилги Олимпиадада аёллар ўртасида кўргазмали чиқишлар бўлган. 1992 йилги олимпия ўйинларидан эътиборан расман аёл дзюдочилар ўртасида ҳам медаллар жамланмаси ўйналган. Бугунги кунда эркаклар ва аёллар ўртасида 7 тадан вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.    

10) Шубҳасиз, Олимпиадада дзюдо бўйича энг кўп медалларни японияликлар қўлга киритишган. Дзюдо ватани вакиллари 36 та олтин, 18 та кумуш, 18 та бронза, жами 72 та Ёзги олимпия ўйинларининг медали бор. Медаллар жамғариш бўйича кучли учликдан Франция ва Жанубий Корея терма жамоалари жой олишган.  

11) Мустақил Ўзбекистон спорт делегациясига илк медални ҳам айнан дзюдочи тақдим этган. Атланта-96 Олимпиадасида Армен Багдасаров кумуш медални қўлга киритган. Ундан кейин Абдулла Тангриев кумуш, Ришод Собиров Олимпиаданинг учта бронза медалига сазовор бўлган. 2016 йилги Рио Олимпиадасида Диёрбек Ўразбоев дзюдочиларимизнинг ёқимли анъанасини давом эттириб, бронза медали билан тақдирланган.   

12) 1961 йили Париж шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида голландиялик Антон Гесинк олтин медалга эга чиққан. Бу билан нидерландиялик спортчи япониялик бўлмаган илк жаҳон чемпиони номини ўзи учун муҳрлаган. Унгача Кунчиқар юрт вакиллари олтин медални бегона қилмай келишаётган эди.  

13) Дзюдода 12 та ДАН бор. Лекин тўлиқ ДАНларни олиш биргина дзюдо асосчиси Дзигоро Канога насиб қилган. Қолганлар хатто 11 ДАНни ҳам олмаган. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 8 ДАН соҳиби ҳисобланар экан. 

14) Етти қаватдан иборат замонавий Кодокан зали дунёдаги энг катта дзюдо зали ҳисобланади. Унинг майдони - 1100 кв.м.

15) Бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ҳар йили 28 октябрь санасида Бутунжаҳон дзюдо куни кенг нишонланади. Ушбу санада дзюдо асосчиси Дзигоро Кано таваллуд топган. Ўтган йилги байрам тадбирлари “Дарахт эк!” шиори остида ўтказилган эди. Бу кўчат экиш маросимлари замирида атроф-муҳит ва табиатни асраш сингари эзгу ишлар мужассам. 

Дзюдога оид қизиқарли маълумотлар, фактлар бисёр. Бизни кузатишда давом этинг!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг