UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

04 апр 07:51
Янгиликлар

Дзюдо, Кикбоксинг

Дзюдо мусобақалари тақвимига яна бир “Катта Дубулға” турнири киритилди

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) бу йилги мусобақалар тақвимига ўзгартириш киритди.

Аниқроғи, ташкилот расмий сайтининг маълум қилишича, эндиликда мусобақалар қаторига Бразилиа “Катта Дубулға” турини ҳам қўшилди. Бразилия дзюдо конфедерацияси бу йил ташкил топганига 50 йил тўлади ва бу мусобақанинг киритилиши ушбу юбилей учун кичик совға сифатида қаралмоқда.

Шу тариқа, 2019 йилнинг ўзида “Катта дубулға” турнирлари сони етитага етади. Бу эса рекорд кўрсаткичдир. Бундай тоифадаги мусобақалар ғолиблари ўз ҳисобларига жаҳон ва Олимпиада рейтингида 1000 очко қўшиб қўйишади. Демакки, бу дзюдочилар учун етарли даражадаги рейтинг очколарини жамғариб олиш учун қўшимча имконият.

Маълумот учун, Бразилияда ХДФ тасарруфидаги сўнгги мусобақа 2013 йили ўтказилиб, ўшанда Рио-де-Жанейро шаҳри жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди. Бразилиа “Катта Дубулға” турнири жорий йилнинг 6-8 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг