UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Кўриб қўясизлар". Ислам Махачев мухлисларга мурожаат қилди 0 12:10"Пол, бу сенга кўпроқ вақт берди". 57 ёшли Тайсон жанг қолдирилганига изоҳ берди 0 11:48Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг 0 11:27Қозоғистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро 0 11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0

28 сен 14:12
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдочиларимиз Осиё ўйинларидаги ўз рекордларини янгилашди: ўзбек дзюдоси тарихида янги саҳифа очган - Ханчжоу-2022!

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларининг дзюдо баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Қувонарли жиҳати, ўзбекистонлик дзюдочилар мазкур мусобақада ҳар қачонгиданда муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон дзюдоси тарихида янги саҳифа очишди. Ханчжоудаги турнир Ўзбекистон дзюдоси учун энг муваффақиятли Осиё ўйинларига айланди. 


Ўзбекистон мустақил равишда 1994 йилдан бери Осиё ўйинларида иштирок этиб келади. Хиросимада бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та (иккиси ҳам бронза) медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 8-ўринни эгаллашган.  

-1998 йил Бангкок шаҳридаги баҳсларда 3 та (1 та кумуш, 2 та бронза) медаль билан 8-ўринни банд этишган.  

-2002 йил Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтказилган ўйинларда 4 та (1 та кумуш, 3 та бронза) медаль билан 7-ўрин эгалланган. 

-2006 йил Қатар пойтахти Доҳа мезбонлик қилган мусобақада 4 та (ҳаммаси бронза) медалга сазовор бўлиб, 8-ўрин банд этилган. 

-2010 йил Гуанчжоуда бўлган турнирда 7 та (1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза) медалга эга чиқиб, ўйинларни 4-ўринда якунлаганмиз. Ўшанда Ришод Собиров ўзбекистонлик дзюдочилар ичида илк бор Осиё ўйинларидаги олтин медални қўлга киритган эди.

-2014 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган комплекс мусобақада 5 та (1 та кумуш, 4 та бронза) медалга эришиб, 6-ўрин эгалланган. 

-2018 йил Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган ўйинларда 4 та (1 та олтин, 3 та бронза) медаль билан 4-ўринни эгаллаган. 

Ханчжоудаги ўйинларда эса юртдошларимиз жами 9 та медални ўзиники қилди. Булардан 3 таси олтин, 2 таси кумуш ва 4 таси бронза медалларидир. Ушбу кўрсаткич билан Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш рейтингида фақатгина дзюдо ватани саналмиш Япониядан орта қолди. “Кунчиқар юрт” вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 10 медаль билан рейтингда биринчи бўлди. 


Турнирда медаль қўлга киритган дзюдочиларимиз рўйхати: 

Олтин: 

-73 кг: Муроджон Йўлдошев

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

-52 кг: Диёра Келдиёрова 


Кумуш: 

-90 кг: Давлат Бобонов

Микс бўйича терма жамоамиз 


Бронза: 

+100 кг: Алишер Юсупов

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова

-70 кг: Гулноза Матниёзова

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева.


Ханчжоудаги Осиё ўйинларида дзюдо бўйича медаллар жамғариш рейтинги: 


Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
28 сен 14:19:39
Bulent Ersoy
Faqat 3 medalni boy berdik Qozoqlarga agar 3 bronzaniyam olganimizda medal jamg'arish buyicha 1 bulardik
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг