UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

04 ноя 13:20
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Энди Қашқадарёда ҳам академик эшкак эшиш ривожланади

Академик эшкак эшиш тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида республикамизнинг 8 та вилоятидан жами 726 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.

Сув спорти турларини Қашқадарё вилоятида ҳам кенг тарғиб қилиш, айниқса, спортнинг академик эшкак эшиш турини воҳа ёшлари орасида янада оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида Сув спорти турлари бўйича Республика Олий спорти маҳорати мактаби, Ўзбекистон “Rowing & Canoe” федерацияси ҳамда Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан имзоланган қўшма меморандумга мувофиқ, вилоятдаги Сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида академик эшкак эшиш бўлими ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ, жорий йил 21-31 октябрь кунлари спортнинг академик эшкак эшиш тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида республикамизнинг 8 та вилоятидан жами 726 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Мусобақада қашқадарёлик спортчилар ҳам фаол қатнашиб, умумжамоа ҳисобида илк бор 4-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон чемпионати ғолиб ва совриндорлари Қашқадарё вилоятида Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорти маҳорати мактаби директори К.Холматов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мутасаддилари томонидан муносиб тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг