UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

17 апр 07:07
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика бўйича миллий чемпионатларни ўтказиш муддати белгиланди

Ҳозирги пайтда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (World Athletics) 2020 йилги ёзги мавсум мусобақалари муддатларига аниқлик киритмоқда.

Бу масалада ташкилот ассоциацияга аъзо миллий федерациялар ва минтақа ассоциациялари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси Бриллиант лига (Diamond League) мусобақаси ташкилотчилари билан муҳокамалари натижасида 2020 йилнинг 8-9 август саналари енгил атлетика бўйича ҳозир бекор қилинган миллий чемпионатларни ўтказиш учун энг мақбул сана деб топилди.

Маълумки, аввалги Олтин лига ўрнини эгаллаган Бриллиант лигаси енгил атлетика бўйича тижорат мусобақалари туркумини ташкил этади. 2020 йил 8-9 августда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси ва Бриллиант лигаси ана шу санада ўз мусобақаларини ўтказишни мўлжалламаган. Миллий чемпионатларни юқорида кўрсатилган санада ўтказиш бу мусобақаларда ҳар бир мамлакат энг кучли спортчиларининг иштирок этишига имконият яратади.

Халқаро ташкилот жаҳонда хавфсиз вазият пайдо бўлиши биланоқ, имконият туғилган пайтда 2020 йил ёзги мавсум мусобақаларини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Спортчилар 2020 йилнинг октябрь ойига қадар иложи борича кўпроқ мусобақаларда иштирок этиш ниятидалар. Яна бир аҳамиятли жиҳати атлетлар комиссияси ва Жаҳон енгил атлетика кенгашининг қарорига кўра, 2020 йил 6 апрелдан 30 ноябргача бўлган даврда енгил атлетика бўйича ҳар қандай мусобақада эришилган натижалар “Токио-2020” нормативлари ёки жаҳон рейтинги учун ҳисобга олинмайди.

Шу билан бирга Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси яқин орада Бриллиант лигаси ва Қитъа турининг 2020 йил ёзги мавсуми мусобақаларини ўтказиш муддатлари ўзгартирилишини эълон қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг