UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

15 апр 19:41
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика. Жиззахда "Олимпия чўққилари" мусобақаси ўтказилди

Теглар :  Енгил атлетика
Жорий йил 8-10 апрель кунлари Жиззах шаҳрининг “Сўғдиёна” марказий стадионида енгил атлетика бўйича Олимпия захиралари коллежи ўқувчи-спортчилари ўртасида “Олимпия чўққилари” мусобақасининг Республика финали бўлиб ўтди.

Мусобақада 14 та жамоа яъни мамлакатимизда фаолият олиб бораётган Олимпия захиралари коллежи терма жамоалари иштирок этди. Мусобақалар жуда ҳам қизиқарли ва курашларга бойлиги билан ажралиб турди.

Шуни таъкидлаш лозимки, мусабақада Жиззах олимпия захиралари коллежи терма жамоаси мувафаққиятли иштирок этди. Жамоа 5 та олтин 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларни қўлга киритди. 

Спортчилардан Чарос Расулова 200 метрга ва 400 метрга югуришларда марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди. Ўғил болалар ўртасида 3000 метрга югуришда Жиззах олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Шаҳобиддин Каюмовга етадиган спортчи топилмади ва у ғалабани қўлга киритди. 

Мусобақанинг биринчи кунида Жиззах олимпия захиралари коллежи қизлар жамоаси яъни Чарос Расулова Фарида Газизова Азиза Пўлатова ва Севинч Мирзаразимовалардан ташкил топган  4×100 метрли эстафетада биринчи бўлишган бўлса иккинчи кунда ҳам ғалаба нашидасини давом эттиришди. 

Мусобақанинг биринчи кунида 100 метрга тўсиқлар оша югуришда Фарида Газизова кумуш медалини иккинчи кун баҳсларида у 800 метрга югуришда кумуш медалларга эгалик қилди. Бронза медали эса Севинч Мирзакаримовага насиб этди. 1500 метрга югуришда бронза медали Шахобиддин Абдукаюмовга ва узунликка сакрашда Сефил Холиса бронза медалини қўлга киритди. Жиззах олимпия захиралари коллежи ва вилоят терма жамоасининг юқори натижаларига эришишида вилоят энгил атлетика терма жамоаси бош мураббийи ва ЖОЗК енгил атлетика бош мураббийи Алишер Толиповнинг хизматлари беқиёс эканлигини алоҳида   таъкидлаш лозимдир. 

Жамоавий  биринчилик натижаларига кўра Андижон вилояти  (7 олтин, 2 бронза), Жиззах вилояти (5 та олтин,2 кумуш ва ва 3 та бронза), Самарқанд вилояти (3 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза), Наманган вилояти (3 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза), Хоразм вилояти (2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза), Навоий вилояти (1 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза), Тошкент шахар (1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза), Тошкент вилояти (2 та кумуш ва 2 та бронза), Қорақалпоғистон Республикаси (1та кумуш ва 2 та бронза), Сирдарё вилояти (1 та кумуш ва 1 та бронза), Қашқадарё вилояти (1 та кумуш ва 1 та бронза), Бухоро вилояти (1 та кумуш) медалларига сазовор бўлишди. 

Дилдора Холбоева тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг