UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

14 июл 12:52
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика, Осиё чемпионати. Фарида Солиева кумуш, Светлана Радзивил эса бронза медалини қўлга киритди!

Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларига сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш дастурида қатнашган Фарида Солиева кумуш, баландликка сакраш секторида иштирок этган Светлана Радзивил бронза медали соҳибига айланди.

22 ёшли Фарида Солиева финал дастурида 52.95 сония натижа қайд этиб, марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди. Қайд этиш жоиз, бу билан навоийлик спортчимиз шахсий рекордини янгилади. Олтин медал Шри-Ланка вакиласига насиб этган бўлса, кучли учликни ҳиндистонлик атлет якунлаб берди.

400 метр, ОЧ:

1. Раманаяка Надиша (Шри-Ланка) – 52.61

2. Фарида Солиева (Ўзбекистон) – 52.95

3. Аишваря Мишра (Ҳиндистон) – 53.07

1.75, 1.80 ва 1.83 метр баландликдаги планкалардан биринчи уринишдаёқ ўта олган Радзивил, афсуски, 1.86 метр баландликка келганида омадсизликка учради. Олтин ва кумуш медаллари эса қозоғистонлик атлетларга насиб этди. Бу Светлана Радзивил учун қитъа биринчиликларидаги олтинчи медал ҳисобланади.

Баландликка сакраш, ОЧ:

1. Кристина Овчинникова (Қозоғистон) – 1.86

2. Елизавета Матвеева (Қозоғистон) – 1.86

3. Светлана Радзивил (Ўзбекистон) – 1.83

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг