UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

11 фев 16:15
Янгиликлар

Енгил атлетика

"Енгил атлетика: ривожланиши, муаммолари, истиқболлари" мавзусида онлайн семинар ўтказилди

Теглар :  Енгил атлетика
ЎзДЖТСУнинг жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси ҳамда Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси ҳамкорликда “Енгил атлетика: ривожланиши, муаммолари, истиқболлари” мавзусидаги илмий-назарий онлайн семинар ўтказилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти кафедраси ҳамда Енгил атлетика назарияси ва услубияти кафедраси ҳамкорликда “Енгил атлетика: ривожланиши, муаммолари, истиқболлари” мавзусидаги илмий-назарий онлайн семинар ўтказилди.

Онлайн семинарда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Бош котиби, Осиё Енгил атлетика Федерацияси Ҳакамлар тайёрлаш Техник деректори, Камолиддин Рузамухамедов, Енгил атлетика бўйича миллий терма жамоаси Бош мураббийи, Осиё ўйинлари ғолиби, Хизмат кўрсатган спортчи Гузал Хуббиева, Енгил атлетика Ўзбекистон Ҳакамлар ҳайъати раиси Хасан Ортиқов, университетнинг илмий ишлар ва инноватсияцлар бўйича проректори Камил Баязитов ҳамда кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

Семинарда мутахассислар “Ўзбекистонда енгил атлетиканинг муаммолар ва истиқболлар”, “Оммавий спорт мусобақаларини ташкиллаштиришда ҳакамлик” ва “Спортчилар тайёрлаш тизимида илмий ёндошув: муаммо ва ютуқлар” масалаларига бағишланган маърузалар билан иштирок этдилар.



Хусусан, маъруза доирасида енгил атлетика бўйича спортчиларнинг халқаро мусобақаларда қатнашиш даражаси ўта пастлиги, уларни бартараф этиш бўйича эса федерацияси томонидан спортчилар учун шароитлар яратиш, хакам ва мураббийлар учун доимий ва тизимли равишда мастер-класс, малака оширишларни йўлга қўйиш борасида “режалаштириш харитаси” ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, университетда таҳсил олаётган битирувчи талабаларнинг иш билан таъминлаш борасида кадрларга эхтиёжи бўлган худудлар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

ЎзДЖТСУ матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг