UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

26 мар 12:32
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика. Тошкентда МОҚ соврини учун Ўзбекистон чемпионати старт олди

Теглар :  Енгил атлетика
Бугун пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Республика енгил атлетика маркази мезбонлик қилаётган мазкур мусобақа катталар, 19 ҳамда 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ташкил қилинмоқда. Унда атлетлар босқон улоқтириш, найза улоқтириш, диск улоқтириш, ядро улоқтириш, шунингдек, узунликка ва баландликка сакраш йўналишларида ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

Катталар ўртасидаги баҳслар Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун терма жамоамиз таркибини шакллантириш мақсадида ташкил этилаётган бўлса, 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда Осиё ва жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номи маълум бўлади. 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги мусобақада эса Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги ёзги Олимпия ўйинларида қатнашадиган вакилларимиз саралаб олинади.

Баҳсларда Республикамизнинг барча вилоятларидан 289 нафар спортчи ўз омадини синаб кўрмоқда.

Қўшимча сифатида шуни қайд этиб ўтишимиз лозимки, яқинда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан полвонлар юрти ҳисобланган Сурхондарё ҳамда Қашқадарё воҳаларидан 51 нафар спортчи саралаб олинди. Икки кун давом этадиган мусобақада айнан ушбу спортчиларнинг иштирокига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг