UZ

Сўнгги янгиликлар

08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0

10 мар 20:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Енгил атлетикачиларимиз V Тошкент халқаро марафонига шай

Тошкент марафони ҳамда "Янги нафас" югуриш мусобақаси олдидан яна бир матбуот анжумани ўтказилди.

Хабарингиз бор, 12 март куни пойтахтимизда V Тошкент халқаро марафони ва Республикамиз бўйлаб “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида мусобақага бағишланган навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ва федерация Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, ҳар бир вилоятлардаги Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси мутасаддилари (ZOOM орқали), ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Даставвал расмийлар мусобақа аҳамияти ҳақида тўхталишди. Хусусан, бу каби оммавий югуриш мусобақалари Президентимиз томонидан илгари сурилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришда катта аҳамият касб этишини, Тошкент халқаро марафонининг нуфузи янада ортиб бораётгани хусусида гапириб ўтишди. Шундан сўнг мамлакат енгил атлетика федерацияси мутасаддилари мусобақа ҳақидаги якуний маълумотларни тақдим қилишди.

Уларнинг таъкидлашича, 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон баҳсларида иштирок этиш учун 20 дан ортиқ мамлакатдан 5500 нафар профессионал ва ҳаваскор спортчилар рўйхатдан ўтган. Улар орасида Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионатларида иштирок этган бир қатор таниқли спортчилар ҳам бор. Қолаверса, тадбир давомида ғолиб ва совриндорларга бериладиган медаллар ҳамда эсдалик совғаларининг дизайни намойиш этилди.

Федерация Бош котибининг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган. Жумладан, ярим марафон дастурида қатнашадиганлардан Шоҳруҳ Давлатов Кенияда, Екатерина Тунускова мамлакатимизнинг ўзида, марафончи Марина Хмелевская эса Қирғизистонда машғулот ўтказди. Шунингдек, тадбирда вилоятлардаги мутасаддилар ўз ҳудудларида мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик хусусида маълумот беришди.

Эртага марафон иштирокчилари учун техник йиғилиш ва болалар учун “Kids run” югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. 12 март куни соат 08:00 дан V Тошкент марафони ва Республикамизнинг барча ҳудудларида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасига старт берилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг