UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

12 июн 19:40
Янгиликлар

Бошқалар

“ERP sport” ягона электрон бошқарув тизимига киритилган абитуриентлар имтиҳонларда иштирок этади

Теглар :  ERP sport
Тегишли спорт разрядлари “ERP sport” ягона электрон бошқарув тизимига киритилган абитуриентлар имтиҳонларда иштирок этишади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 3 ноябрдаги ПҚ-414-сонли қарорига мувофиқ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишига камида иккинчи спорт разрядига эга бўлган, “Спорт турининг алоҳида йўналишлари” магистратура мутахассислигига эса камида “Ўзбекистон спорт усталигига номзод” ёки “Ўзбекистон гроссмейстерлигига номзод” спорт разрядига эга бўлган абитуриентлар қабул қилиниши белгиланган эди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан “ERP спорт ягона электрон бошқарув тизими, шунингдек, унинг қуйи “Ижодий имтиҳон” ахборот тизими ишлаб чиқилди. Шунга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишига онлайн ҳужжат топширишда фақатгина тегишли спорт разрядлари “ERP спорт” ягона электрон бошқарув тизимига киритилган абитуриентлар имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин.

Жорий йилнинг 20 июнь кунига қадар спортчилардан разрядлари ва унвони тўғрисидаги маълумотларни "ERP sport" ягона электрон бошқарув тизимига ўз вақтида, тўлиқ ва ҳаққоний киритилиши талаб этилади.

Спорт фаолияти йўналиши бўйича ҳужжат топшираётган абитуриентлар my.sport.uz ҳаволаси орқали спорт соҳасидаги интерактив хизматлар порталига кириб мавжуд спорт унвонлари ёки разрядлари ҳақида маълумот олиш хизмати йўлга қўйилди.

Агарда разряди бўлсай-у бироқ ушбу тизимдан чиқмаса ўз ҳудудида жойлашган спорт ташкилотига мурожаат қилиши керак бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг