UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

08 дек 09:48
Янгиликлар

Таэквондо

Эртага Ар-Риёдда йилнинг якуний Гран-при мусобақаси бошланади

9-10 декабрь кунлари Саудия Арабистони пойтахтида таэквондо WT бўйича якуний Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.

Ҳар бир вазннинг жаҳон рейтингида 16 таликдан жой олган спортчилар иштирок эта оладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Олимпия вазн тоифаларида кечадиган баҳсларда Улуғбек Рашитов (-68 кг) , Шуҳрат Салаев , Никита Рафалович (иккиси ҳам -80 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Мусобақа G10 таснифидан ўрин олган бўлиб, ғолиб Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 100 рейтинг очкосига эга бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 60 ва бронза медали эгаси 36 рейтинг баллини ўз ҳисобига қўшиб қўяди. Аҳамиятли жиҳати, бу мусобақада ярим финалда мағлуб бўлган спортчилар бронза медали учун ўзаро жанг қилишади.

Регламентга кўра, 9 декабрь куни барча вазн тоифасида саралаш баҳслари ўтказилса, бронза медали учун ва финал жанглари 10 декабрга белгиланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг