UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

21 сен 12:58
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Эртага Самарқандда Осиё чемпионати бошланади

22-24 сентябрь кунари Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш каналида очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича Х Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мамлакатимизда илк бор ташкил этилаётган мазкур қитъа чемпионатида Ўзбекистон, Қозоғистон, Бангладеш, Хитой Тайпейи, Гонконг, Ироқ, Япония, Иордания, Ҳиндистон, Уммон, Тожикистон, Қувайт, Фаластин, Эрон каби 14 та давлатдан жами 45 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Улар орасида Жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорларининг ҳам борлиги мусобақаларни нечоғлик муросасиз ўтишидан далолат беради. Мазкур Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини жами 7 нафар (4 нафар эркак, 3 нафар аёл) спортчи ҳимоя қилади.

Мусобақа арафасида ҳакамлар учун семинар ташкил этилди. Осиё сузиш федерациясининг техник қўмитаси аъзоси Сох Сианг бошчилигида ўтказилган семинарда очиқ сув ҳавзасида ўтадиган мусобақа қонун-қоидалари, техник талаблар ҳамда хавфсизлик чоралари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Маълумот учун, Очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича Х Осиё чемпионатида иштирокчилар 5 ва 10 километр масофага сузиш бўйича мусобақаларда совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг