UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

10 ноя 17:07
Янгиликлар

Спорт курашлари, Эшкак эшиш

Эшкак эшиш ва спорт курашлари бўйича стратегия яна бир бор кўриб чиқилди

Дастлаб Rowing&Canoe федерацияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги Қарорининг имзоланиши барча федерация ва ассоциация мутасаддиларида бўлажак Олимпиадага тайёргарлик масъулиятини янада оширмоқда. Бугун Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан тайёргарлик режалари яна бир бор муҳокама қилинди.

Дастлаб Rowing&Canoe федерацияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, федерация бош ҳомийси Энергетика вазирлиги, Сув спорти турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорат мактаби вакиллари, Вячеслав Дидрих бошчилигидаги федерация мутасаддилари, мураббийлар штаби иштирок этди. 

Таъкидлаш жоиз, йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, тайёргарлик стратегияси бир неча бор муҳокама қилинаётган бўлса ҳам мураббийларнинг режаси пухта ишлаб чиқилмагани юзасидан кескин фикрлар билдирилди.

Ўз навбатида, федерация вакиллари Париж-2024 Олимпиадасига 11 та йўлланма кўзланаётгани, бу борада Франция ва бир қатор мамлакатлар билан ҳамкорлик режалаштирилганини маълум қилишди.

Куннинг иккинчи ярмида спорт курашлари бўйича тайёргарлик стратегияси муҳокама қилинди. Унда Спортнинг яккакураш турлари бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактаби директори Баҳодир Маматназаров, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев ва терма жамоа мураббийлар штаби қатнашди.

Аҳамиятлиси, ассоциация Париж-2024 Олимпиадасига маҳаллийлаштирилган спортчиларсиз йўлланма олишни режалаштирган. Шунингдек, илк бор аёллар курашида ҳам лицензия қўлга киритиш ассоциация олдида турган устувор вазифалардан экани маълум қилинди.

Суҳбат давомида келгуси йил Тошкентда соврин жамғармаси катта бўлган халқаро мусобақа ташкиллаштириш орқали ушбу спорт турини ёшларимиз орасида янада оммалаштириш, спортчиларимиз маҳоратини ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг