UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

08 мар 10:31
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Эшкак эшувчиларимизнинг тайёргарлиги кўздан кечирилди

Айни кунларда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов спортчиларнинг машғулотини кузатиш учун терма жамоа базасига ташриф буюрди.

Эшкак эшувчиларимизни жорий йил лицензион жаҳон чемпионати, Осиё ўйинлари каби нуфузли мусобақалар кутиб турибди. МОҚ раиси ўринбосари ўрганиш давомида мураббийлар штаби билан тайёргарлик режасининг бориши, атлетларга яратилган шароитлар, овқатлар рациони, машғулотлар графиги ҳақида атрофлича фикр алмашди.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг апрель ойида Самарқандда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида қитъа чемпионати бўлиб ўтади. Шерзод Ташматов ташриф давомида ушбу мусобақага ҳозирлик кўраётган ёш спортчиларимиз билан ҳам учрашиб, уларнинг кайфияти, тайёргарлиги ҳақида суҳбатлашди. 

Якунда мураббийлар штаби ва федерация мутасаддиларига тайёргарликни янада кучайтириш, терма жамоа учун барча зарур шароитларни яратиш бўйича қўшимча тавсиялар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг