UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

23 янв 18:39
Янгиликлар

Формула-1

“F-4 UAE Championship”да ўзбекистонлик пилот ўз натижасини яхшиламоқда + ФОТО

Хабар берганимиздек, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида автоспортнинг Формула 4 йўналиши бўйича “F-4 UAE Championship” турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада илк маротаба ҳамюртимиз, Ўзбекистон Миллий автомобил клуби (ЎзМАК) аъзоси Исмоил Аҳмадхўжаев ҳам иштирок этяпти ва аҳамиятлиси, ҳозирча дебютант пилотимизнинг натижалари чакки бўлмаяпти. Таъкидлаш керак, мазкур мусобақа бир нечта босқичда ўтказилади.

Мусобақанинг илк босқичида ҳамюртимиз марра чизиғини 23-ўринда кесиб ўтди. Бир қатор пойгачилар маррага етиб келишолмагани ва Исмоил Аҳмадхўжаев учун бу илк мусобақа бўлганлигини инобатга олсак, натижа ёмон эмаслиги ойдинлашади. Боз устига, дебют мусобақасида ҳар қандай спортчида кучли ҳаяжон бўлади ва спортчи энг аввало рақиб билан эмас, ўзидаги ҳаяжон билан курашиши, ҳаяжонини енгиб ўтиши талаб қилинади.

Мусобақанинг иккинчи ва учинчи босқичларида ҳамюртимиз ўз натижасини сезиларли даражада яхшилаб, маррага 19-ўринда етиб келди. Ўз натижасини бирйўла 4та поғонага ошириш дебютант пилот учун чакки кўрсаткич эмас.

Бугун “F-4 UAE Championship” халқаро турнирининг тўртинчи босқичи ўтказилмоқда ва шу билан биринчи раунд ўз якунига етади. “F-4 UAE Championship”пойгаси Абу-Дабидаги “Яс Марина Cирcуит” трассасида бўлиб ўтмоқда. Ушбу трассада Формула-1 пойгалари ҳам ўтказилишини автопойга ихлосмандлари яхши билишади.

Энг юқори хавфсизлик стандартларига риоя қилинган ҳолда ҳамда харажатларни меъёр даражасида ушлаб туриш орқали ташкил этилаётган “F-4 UAE Championship” мусобақаси ёш пойгачиларга халқаро миқёсда тан олинган трассаларда ўз маҳоратларини ошириш ва формула тоифаларида ўз фаолиятини бошлаш учун етарли вақт давомида машқ қилиш учун идеал платформадир.

Умид қиламизки, ушбу мусобақа ҳамюртимиз учун келажакда Формула-4 нинг Италия ёки Британиядаги босқичлари, қолаверса Формула-3, Формула-2 ва ниҳоят Формула-1 пойгалари учун трамплин вазифасини ўтаб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг