UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

18 янв 13:05
Янгиликлар

Тадбирлар

Фарғона вилоятида ҳам оммавий спорт тадбирларига эътибор кучайган

Фарғона вилоятининг чекка ҳудудларида ҳам жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оммавий спорт тарғиботини кучайтириш орқали аҳолининг барча қатламлари орасида жисмоний маданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, дам олиш кунлари Данғара туманида ИИБнинг туман бўлими, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда тумандаги “Арзиктепа” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида 4-сектордаги уюшмаган ёшлар, фахрийлар ва болажонлар ўртасида уч авлод вакиллари иштирокида шахмат ва стол тенниси мусобақалари ташкил этилди.

Шунингдек, Данғара тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси 3-секторда мини-футбол бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақасига старт берилди. Мусобақада 14 та маҳалладан 18-30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар иштирок этишмоқда.

Вилоятнинг Сўх туманида ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, айниқса, футболни оммалаштириш мақсадида туман ички ишлар бўлими ташаббуси билан секторлар кесимида мини-футбол бўйича мусобақаларга старт берилди.

Айни кунда секторлар кесимида мусобақаларнинг саралаш босқичи қизғин давом этмоқда. Секторлар кесимида финалга чиққан жамоалар ғолибликни қўлга киритиш учун туман марказидаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида майдонга чиқишади.

Шунингдек, туман мактабларида ҳам спортни ривожлантиришга қаратилган турли тадбирлар ташкил этилаётир. Жумладан, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан 23-сонли умуми ўрта таълим мактаби ўқувчиларига спорт анжомлари – волейбол ва футбол тўплари совға қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг