UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

20 сен 07:31
Янгиликлар

Болалар спорти

Фарғона вилоятида жисмоний тарбия ва спортга эътибор қай даражада?

Теглар :  СпортФағона
Фарғона вилоятида 420 мингдан зиёд ўғил-қиз 1 минг 600 дан ортиқ спорт иншоотида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланмоқда.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимизни халқаро спорт майдонларида муносиб равишда танитиш мақсадида барча ҳудудларда кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Давлатимиз раҳбарининг 5 та муҳим ташаббусидан бири айнан шу йўналишга қаратилгани ҳам буни яққол исботлаб турибди. Фарғона вилоятида 2019-2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси асосида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган 1 миллион 90 минг ўғил-қизнинг спорт турларига бўлган қизиқишини аниқлаш учун сўровномалар ўтказилди. Сўровнома ўтказиш орқали спортга қизиқиш билдирган ёшлар рўйхатлари шакллантирилди. Натижада умумтаълим мактаблари, коллеж ва академик лицейлар, олий таълим муассасалари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва бошқа спорт иншоотларида 42 спорт тури бўйича 3 минг 288 қўшимча спорт тўгараги ташкил этилди. Шунингдек, 1 минг 600 дан ортиқ спорт иншоотига 420 мингдан зиёд ёш қамраб олинди.

– Президентимиз раислигида 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар, берилган топшириқлар асосида тизимда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олдик, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Маъруфжон Турдиматов. – Вилоятимиз бўйича барча умумтаълим мактабларининг спорт иншоотлари ҳолати, қуввати ва жиҳозланиши хатловдан ўтказилди. 919 мактабнинг 768 тасида спорт зали, шунингдек, барча таълим муассасаларида баскетбол, волейбол, футбол, гандбол, мини-футбол майдончалари ва теннис кортлари мавжудлиги аниқланди. 46 мингдан ортиқ ёшни жалб этиш учун қўшимча 151 спорт иншоотига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Бугунги кунда ушбу ёшлар турли спорт тадбирлари ва мусобақаларга жалб этиш орқали қамраб олинмоқда.

Шунингдек, тренерларга бўлган эҳтиёж ҳам аниқланиб, 87 тренер 2019-2020 йилларда махсус таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналиши ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаларининг битирув малакавий амалиётини ўташ ҳисобига қопланади.

Ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган спортчиларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва салоҳиятидан кенг фойдаланиш мақсадида Олимпия ўйинлари ғолиблари, жаҳон ва Осиё чемпионлари бўлган 19 спортчи туман ва шаҳарларга бириктирилди. Шунингдек, 2 нафар шундай спортчи спорт мактабларининг раҳбарлик лавозимига тайинланди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини оммавий спорт билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида мактабларда ҳаракатли ўйинлар, енгил атлетика, мини-футбол, футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, бадминтон ва стол тенниси турларидан тўрт босқичда 1-4 синф ўқувчилари ўртасида “Болажонлар спорт жамоалари” ҳамда 5-9 синф ўқувчилари ўртасида “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақаларининг қуйи босқичлари ўтказилда ҳамда мазкур мусобақаларда 332 мингдан ортиқ ўқувчининг иштироки таъминланди.

Спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида бугунги кунга қадар аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан, уюшмаган ёшлар, оилалар ўртасида 4 мингдан ортиқ спорт тадбирлари ва мусобақалари ўтказилди. Мазкур мусобақаларда 280 мингдан зиёд фуқаро иштирок этди.

Катта ёшдаги аҳоли қатламини ҳам жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш борасида асосан умумтаълим мактабларининг спорт иншоотлари базасидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда. Бунда мактабларнинг спорт иншоотларидан соат 16:00 дан 21:00 гача, дам олиш кунлари эса эрталабдан кечгача 46 мингдан ортиқ аҳолини, шу жумладан, банд бўлмаган ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этилди.

Янги ўқув йилидан бошлаб тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан 50 нафари ўриндошлик асосида спорт мактабларига оммавий спорт турлари бўйича тренер-инструктор лавозимига ишга қабул қилинди.

Жорий йилнинг май ойидан бошлаб вилоятдаги 1 та шаҳар ва 2 та туманда 5 та ташаббусни рўёбга чиқаришни намунали ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, мазкур шаҳар ва туманлардаги спорт мактаблари ташаббускорлар томонидан таъмирланиб, зарур спорт жиҳозлари билан таъминланди, шунингдек, ташаббускор тадбиркорлар томонидан ҳар бир ҳудудда 3 тадан хусусий спорт иншооти барпо этилмоқда.

Албатта, баъзи жойларда мазкур соҳага жиддий эътибор қаратилмай, спорт иншоотлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Айрим умумтаълим мактабларида спорт жиҳозлари етишмайди ёки маънан эскирган. Спорт мусобақалари ҳам номигагина ташкил этилаётган бўлиб, умидли спортчиларни тарбиялаш ва рағбатлантириш талабга жавоб бермайди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур муаммоларга эътибор қаратгани ҳам, албатта, соҳа ривожида муҳим аҳамиятга эгадир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг