UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

04 апр 17:36
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Бел олиш кураш
Фарғона туманининг Чимён шаҳарчасидаги 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида Бел олиш ва уч кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик тақвим-режасидан жой олган мазкур мамлакат чемпионатида иштирок этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 400 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этмоқда.

Бугун шунингдек, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда сўз олган Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳом Тошпўлатов, Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизовлар барча спортчиларга мусобақада кучли учликка кириши учун омад тилашди.

Тадбир доирасида Фарғона туман ҳокимлигига Бел олиш ва уч кураш ассоциацияси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилган бўлса, Бел олиш ва уч кураш бўйича Фарғона вилоят ҳудудий ассоциацияси томонидан 2-3 апрель кунлари ўқув-семинарда иштирок этган ҳакамлар ва мураббийлар учун эсдалик совғалари улашилди.    

Регламентга мувофиқ, Бел олиш ва уч курашнинг яктакли йўналиши бўйича беллашувлар 6 апрелга қадар давом этади. 7 апрелдан эса уч кураш бўйича мусобақага старт берилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг