UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

08 ноя 19:47
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

6-8 ноябрь кунлари Фарғона шаҳридаги яккакураш спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафарга яқин полвонлар иштирок этган мазкур катталар ўртасидаги чемпионатда беллашувлар ҳар қачонгиданда шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди.

Белбоғли кураш федерациясининг ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса кучлиларни саралаб боришди.

Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар классик усулида 8 та вазнда, аёллар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида кураш олиб боришди.

Қуйида ғолиб спортчилар билан танишишингиз мумкин.

Эркаклар (классик йўналиш)

55 кг. 1. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), 60 кг. 1. Ҳусанбой Носиров (Андижон), 66 кг. 1. Ойбек Султонов (Андижон), 73 кг. 1. Нусратбек Султонбоев (Андижон), 81 кг. 1. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон), 90 кг. 1. Зайлобиддин Ортиқов (Тошкент ш.), 100 кг. 1. Аъзам Анваржонов (Андижон), +100 кг. 1. Шерзод Раҳимов (Фарғона). 

Аёллар (эркин йўналиш)

48 кг. 1. Камолахон Хабибуллаева (Андижон), 52 кг. 1. Мадинахон Акрамова (Андижон), 57 кг. 1. Земфира Азатова (Қорақалпоғистон), 63 кг. 1. Манзураой Муйдинова (Фарғона), 70 кг. 1. Дилафрўз Мамажонова (Наманган), 76 кг. 1. Зебохон Носирова (Наманган), +76 кг. 1. Анифе Куртсеитова (Андижон)

Чемпионатнинг иккинчи кунида эркаклар белбоғли курашнинг эркин усулида 7 та вазн тоифасида ўзаро куч синашишди.  

Эркаклар (эркин йўналиш)

55 кг. 1. Аббос Хомидов (Фарғона), 60 кг. 1. Азизбек Азимжонов (Фарғона), 66 кг. 1. Холмирза Ҳасанбоев (Тошкент ш.), 73 кг. 1. Ҳасанжон Мирзараҳимов (Фарғона), 81 кг. 1. Муҳаммадилло Ҳайитбоев (Наманган), 90 кг.1. Шерзод Абдумуталов (Наманган), 100 кг. 1. Илёсжон Обиджонов (Фарғона), +100 кг. 1. Даврон Абдураҳмонов (Фарғона). 

Беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо  совғалар билан мукофотланишди. 

Тақдирлаш маросимида шунингдек, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳам иштирок этиб, медалларни қўлга киритган спортчиларга ҳамда номинация ғолибларига федерация томонидан ажратилган  эсдалик совғаларини топширди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг