UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0

28 фев 20:07
Янгиликлар

Кураш

Фарғонада кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Теглар :  Кураш
Уч кун давомида Фарғона шаҳри мезбонлик қилган кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида республикамизнинг барча ҳудудларидан келган кучли полвонлар иштирок этишиб, қандай маҳоратга эга эканликларини намойиш қилишди.

Жами 15та вазн тоифаси бўйича кечган баҳсларга барча полвонлар жиддий тайёргарлик билан келганликлари, мусобақанинг нуфузини ошириш баробарида уни янада қизиқарли ва муросасиз ўтишини таъминлади.

Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазнли иштирокчилар гиламга чиқишди. Аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида Сурхондарё вилояти вакиласи Юлдуз Муҳаммадиева хоразмлик Раҳимахон Йўлдошевани ҳалол баҳоси билан мағлубиятга учратди. 87 кг дан юқори вазн тоифасида эса пойтахтлик Санам Эркинбоева қашқадарёлик Обида Алмадўстовага ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Эркаклар ўртасида -100 кг ҳамда ундан юқори вазн тоифаларида гиламга чиққан полвонлар ўртасидаги беллашувлар ҳам ишқибозларнинг диққат марказида бўлди. Унда номдор полвонларимиздан қашқадарёлик Шерали Жўраев ҳамда Сурхондарё фарзанди Муҳсин Ҳисомиддинов шохсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.

Мусобақа якунида ғолиблар тантанали тақдирланди. Ўзбекистон чемпионатида кучли учликдан жой олган спортчиларга медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, мусобақада фаоллик кўрсатган бир гуруҳ спортчилар ва ҳакамлар ҳам федерациянинг мукофотларига сазовор бўлишди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг