UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

05 июн 10:05
Янгиликлар

Кураш

Фахрий полвонлар Водилда беллашишди

Фарғона туманининг сўлим Водил қишлоғидаги истироҳат боғида белбоғли кураш бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионатда 100 нафардан ортиқ фахрий полвонлар белгиланган ёш тоифасига кўра куч синашишди.

Айтиш жоиз, бир кун олдин, яъни 1 июнь куни худди шу кураш майдонида белбоғли кураш ва кураш бўйича республика очиқ турнири ўтказилган эди.

Фахрийлар ўртасидаги чемпионатда белбоғли кураш мухлислари қизиқарли, ўзига хос шиддатли ва муросасиз тарзда ўтган беллашувларда умрини белбоғли курашга бағишлаган, ўз даврида ҳайқириб кураш тушган ва кураш давраларининг зўри бўлган, ҳамиша бош совринга даъвогар бўлиб, Осиё ва жаҳонда номдор бўлган полвонлар олишувини кўриб, кузатиб, очиғи завқланишди.

Айниқса, ёши улуғ полвонларнинг белбоғли курашда бўлган энг чиройли усулларни қўллаб, кураш тушишлари кўпчиликни ҳайратини оширгани рост. 

Демак, 50 ёки 70 ёшида яна қайта шоҳсупага кўтарилган номдор полвонлар билан танишамиз.

46-55 ёшлилар

75 кг.

  1. Собиржон Мирзадавлатов (Наманган)
  2. Биродар Маҳмудов (Фарғона)
  3. Ҳусниддин Бердибеков (Сирдарё)
  4. Комилжон Тўхтасинов (Фарғона)

95 кг.

  1. Шуҳратбек Исосқов (Андижон)
  2. Улуғбек Маматов (Фарғона)
  3. Эркинжон Эгамбердиев (Фарғона)

3.Зафаржон Аҳмедов (Фарғона)

+ 95 кг.

  1. Нуриддин   Ғозиев (Наманган)
  2. Қахрамон Турсунбоев (Андижон)
  3. Қодиржон Тўйчиев (Наманган)

3.Эргаш Маъмуров (Жиззах)

56 – 65 ёш ва ундан катталар


75 кг.

  1. Абдуллажон Мамаюсупов (Фарғона)
  2. Тиллахўжа Абдуллаев (Андижон)
  3. Аҳмаджон Бахромов (Наманган)

3.Жамолиддин Расулов (Навоий)

95 кг. 

  1. Равшанбек Исоқов (Андижон)
  2. Неъматилло Тўйчиев (Наманган)
  3. Мирзааҳмад Мамадалиев (Тошкент ш.)

3.Холмурод Равшанов   (Навоий)

+95 кг.

  1. Бахтиёр Юсуфбеков (Наманган)
  2. Султонбой Мирзаев (Андижон)
  3. Хурсандбой Тешабоев (Андижон)

3.Аъзамжон Шокиржонов (Тошкент ш.)

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ Водил қишлоғидан тайёрлади      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг