UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

17 ноя 13:16
Янгиликлар

Тадбирлар

Федерациялардаги ҳаражатлар янги тизим билан оптималлаштирилади

Теглар :  ФедерацияМолия
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида терма жамоаларимиз учун амалга ошириладиган сарф-харажатлар тизимини оптималлаштириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Молия вазирлиги мутасаддилари, Республика олий спорт маҳорати мактаблари директорлари, федерация ва ассоциациялар бош котиблари ва молия-иқтисод йўналиши вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни МОҚ раҳбари олиб борди. Рустам Шоабдураҳмонов сўз ўрнида Президентимизнинг спорт соҳасига оид қабул қилган қарорлари ижросини таъминлашда иқтисодий йўналишдаги ишларни тўғри амалга ошириш бўйича гапириб ўтди. Шундан сўнг Молия вазирлиги масъул ходими Улуғбек Абдуқаҳҳоров соҳадаги янгилик ҳақида тўхталди.

Унга кўра, федерацияларимиз амалга оширадиган харидлар, маҳаллий ва халқаро ўқув-машғулот йиғинлари, мусобақаларда иштирок этиш учун ажратилган маблағлар янги тизим билан назорат қилинади. Мутахассислар бу тизим қандай ишлаши, унинг қулайлиги ҳақида маълумот беришди. Қайд этилишича, бу орқали амалга ошириладиган давлат харидларининг шаффофлигини таъминлаш, молиявий операцияларнинг тезкорлигини йўлга қўйиш мумкин.

Йиғилиш давомида мутахассислар мавзу юзасидан ўз фикрларини билдириб, хизмат фаолиятлари давомида учрайдиган муҳокамали вазиятлар бўйича фикр алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг