UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

23 апр 13:42
Янгиликлар

От Спорти

FEI Jumping Children`s Classic Final-2019. Бош соврин Ўзбекистонда қолди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Аллюр” от спорти клубида уч кун давом этган “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” халқаро болалар кубоги якунига етди.

Йирик халқаро мусобақада сайёрамизнинг беш қитъасидаги 12 давлатдан йиғилган энг иқтидорли чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақа нуфузи ҳам жуда юқори, уни бемалол жаҳон чемпионати билан қиёслаш мумкин.

Негаки “Аллюр” от спорти клубида кечган қизиқарли беллашувларда оддий спортчилар эмас, балки ўз минтақасида ном қозонган, қайсики саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган энг иқтидорли чавандозлар иштирок этди. 

Мусобақанинг сўнгги кунида иштирокчилар баландлиги 1 метру 10 сантиметр бўлган тўсиқлардан сакраш бўйича ўзаро баҳслашди. Шуниси эътиборлики, илк уринишда бирйўла 10 (!) нафар ёш чавандоз деярли бир хил натижани қайд этди ва ғолибни аниқлаш учун яна қайта сакрашига тўғри келди. 

Ана шу 10та омадли чавандоз сафидан ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси ўрин олишгани ҳам таҳсинга лойиқ.

Иккинчи уринишда ҳамюртимиз Ли София энг паст натижа кўрсатган бўлса, яна бир вакилимиз Абдураҳмон Абдуллаев 5-ўринни қўлга киритди. Зокир Тўражонов ўзининг Чарльз Терон лақабли отида белгиланган масофани атиги 35 сонияда ва бехато босиб ўтди. Бу натижа уни мусобақа пешқадамига айлантирганди.

Аммо Зокирнинг қувончи узоққа чўзилмади, орадан кўп ўтмай яна бир вакилимиз Мирёқуб Исмоилов Лэди лақабли оти билан унданда яхшироқ натижа кўрсатди. Кўпчилик “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” мусобақасининг олтин ва кумуш медаллари мезбонларга насиб этишини тахмин қилиб турган бир паллада иккинчи босқичнинг сўнгги вакили россиялик Дарья Кукушкина Кардинал лақабли тулпорида ажойиб чиқиши билан Мирёқубдан атиги 0,01 сонияга ортда қолган ҳолда якунда иккала ўзбекистонлик чавандоз орасидан жой олди.

Шу тариқа “FEI Jumping Children`s Classic Final-2019” мусобақасида ҳамюртларимиз олтин ҳамда бронза медалига сазовор бўлди. Дарья Кукушкина эса ўзининг дастлабки халқаро мусобақасида ажойиб натижа қайд этди. У дастлабки кунги мусобақаларда олтин, шанба куни эса бронза медалини қўлга киритган эди. Кеча эса унинг медаллар қоллекцияси кумуш билан бойиди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан медал ва эсталик совғалари билан тақдирланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг