UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0

14 дек 07:01
Янгиликлар

Формула-1

"Ferrari" нинг сўнгги чемпиони "Формула-1"даги фаолиятини якунлади

Теглар :  Кими Райкконен
"Альфа Ромео" жамоаси пилоти Кими Райкконен куни кеча "Формула-1"даги ўзининг сўнгги пойгасини ўтказди.

Райкконен мавумнинг cўнгги "Формула-1" пойгаси - Абу-Даби Гран-присидан сўнг фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Райкконен "Феррари" билан 2007 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Унинг чемпионлиги ҳозирча "Скудерия" учун охиргиси бўлиб қолмоқда. Кимми фаолияти давомида икки марта вице-чемпион бўлди ва уч марта чемпионатни учинчи ўринда якунлади.

Кими 2001 йил "Ф-1"да дебют қилган. У чемпионат тарихидаги энг тажрибали пойгачи ҳисобланади, Абу-Даби Гран-приси унинг 350-пойгасидир. 42 ёшли пилот "Ф-1"да 19 мавсум ўтказди (Рубенс Баррикелло ва Михаэль Шумахерда ҳам худди шундай кўрсаткич – бу чемпионат рекорди ҳисобланади). Фаолияти давомида у 21 та пойгада ғалаба қозонган, 103 марта шоҳсупага кўтарилган. Райкконен «Заубер», «Макларен», «Феррари», «Лотус» ва «Альфа Ромео» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Кими Райкконен Instagram саҳифасига сурат жойлаб, унинг остига "Хайр Формула-1", - дея изоҳ қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг