UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

16 янв 07:43
Янгиликлар

Формула-1

FIA Абу-Даби Гран-приси бўйича расман текширув бошлади

Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) 2021 йилги мавсумнинг якуний пойгаси бўлган Абу-Даби Гран-приси воқеалари бўйича расмий текширув бошлангани ҳақида расмий баёнот эълон қилди.

FIA Жаҳон кенгашининг 2021 йил 15 декабрдаги йиғилишида қабул қилинган қарорга мувофиқ, FIA маъмурияти Муҳаммад бин Сулайем бошчилигида якуний Абу Даби Гран-приси воқеаларини батафсил таҳлил қилишни бошлади.  

FIA президенти барча Формула-1 жамоалари билан бир қатор масалаларни, шу жумладан, ушбу масалани ҳам муҳокама қилади. 

19 январь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда хавфсизлик автомобилидан фойдаланиш бўйича текширув қўмитанинг кун тартибига киритилади. Кейинги қадам бу масалани барча Формула-1 ҳайдовчилари билан биргаликда муҳокама қилиш бўлади.

Батафсил таҳлил натижалари февраль ойида Формула-1 комиссиясига тақдим этилади ва бу борадаги якуний қарор FIA Жаҳон кенгашининг 18 март куни Баҳрайнда бўлиб ўтадиган йиғилишида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни Абу-Дабида Формула-1 навбатдаги мавсумининг сўнгги пойгаси бўлиб ўтганди. "Мерседес" вакили Льюис Хэмилтон ва "Ред Булл" пилоти Макс Ферстаппен босқич олдидан бир хил очко жамғаришганди. Голландиялик пойгачи сўнгги айланада Хэмилтондан ўзиб кетган ва фаолиятида илк бор чемпионликни қўлга киритган эди.

"Мерседес" жамоаси иккита ҳолат юзасидан ўз норозилигини билдирган, бироқ стюардлар уларни рад этишган эди. Эътирозлардан бири Safety Car режимидан сўнг қайта старт тартибининг бузилиши билан боғлиқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг