UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

31 окт 13:20
Янгиликлар

Кураш, Шахмат, Волейбол, Стол тенниси

ФОТО. Чирчиқ шаҳрида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг иккинчи босқичида ғолиблар аниқланди

Теглар :  Беш ташаббус
"Беш ташаббус олимпиадаси" мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Чирчиқ шаҳрида ҳам ёшлар ўртасида зўр иштиёқ билан ўтказилмоқда.

Хусусан, жорий йил 18 октябрдан 29 октябрга қадар Чирчиқ шаҳридаги таълим муассасаларида "Беш ташаббус олимпиадаси" дастуридан ўрин олган мини-футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, енгил атлетика, стритбол, кураш, "street workout" бўйича иккинчи мавсум, яъни секторларо шаҳар босқичи мусобақалари бўлиб ўтди. Чирчиқ шаҳар Спортни ривожлантириш бўлими ва спорт мактаби,  Ёшлар ишлари агентлиги  Чирчиқ шаҳар бўлими ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ҳамкорлигидаги беллашувлар натижаларига кўра, "street workout" бўйича "Ҳайдар Мақсудов" "Наврўз"," Баҳор", "Лола"," Иқбол" номли маҳалла ёшлари етакчилик қилишди. Стол тенниси баҳсларида "Аҳмад Яссавий" ҳамда "Лола" МФЙ жамоалари ғолибликни қўлга киритишди. Стритбол мусобақасида учинчи сектордаги "Баҳор" МФЙ нинг 16-21 ёшли ўғил болалар жамоаси, енгил атлетикадан худди шу ёш тоифасида қизлар жамоаси фахрли биринчи ўринларни банд этиб, вилоят босқичига чиқишди. Енгил атлетика баҳсларининг 21-27 ёшли хотин-қизлар ўртасида тўртинчи секторда жойлашган "Тинчлик" МФЙ жамоаси ҳам маррани биринчилардан бўлиб забт этиб,кейинги босқич йўлланмасини  нақд  қилишди. Шахмат мусобақаларида ёш тоифаларига кўра, Меҳриддин Султонов, Асадбек  Обидов, Улуғбек Турсуатов, Гўзал Гулметова, Севинч Мўминова, шашкада Самандар Нишонбоев, Саид Нузурметов, Алтинбек Собиров, Бахтиёр Расулов, Албина Адашбоева, Шаҳзода Шермуҳаммедова, Камола Юлдошевалар барча рақибларидан устун келиб, биринчи бўлишди. Шу тариқа "Беш ташаббус олимпиадаси" дастуридаги спорт турлари бўйича шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади












Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг