UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0

03 апр 12:38
Янгиликлар

Дзюдо

Францияга аталган Анталия "Катта Дубулға" турнири якунланди

Уч кун давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи мусобақада бу йил учун рекорд - 83 давлатдан 600 нафар дзюдочи медаллар ҳамда Париж Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб борди. Якунда Франция терма жамоаси 5 та олтин, 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Нидерландия 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, бразилиялик дзюдочилар 2 та олтин ва 2 та бронза медали билан кучли учликка якун ясашди. Япония, Туркия, Бельгия, Австрия ва Италия терма жамоалари бир нафардан чемпионга эга бўлишди. Жами 28 давлат делегацияларининг камида 1 та бронза медалини қўлга киритгани дзюдо спорт турининг дунё бўйлаб ривожланиб бораётганини тасдиқлади. 

Ортга медаль билан қайтган давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сита Кадамбаева терма жамоамизга ягона бронза медалини тақдим этди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг