UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

11 фев 12:27
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Challenge. Абдусатторов бугун 1/4 финалда хитойлик шахматчига қарши ўйнайди

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири давом этмоқда.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сураётган Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Кеча у саралаш босқичининг сўнгги 7-турида рапид ва блиц йўналишларида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратиб, плей-оффга 1-ўрин билан йўл олганди. 

Турнир регламентига кўра, саралаш босқичи ғолиби плей-оффда сўнгги 8-ўрин соҳиби билан ўйнайди. Бугун 1/4 финалда Абдусатторов 7 та учрашувнинг 6 тасида мағлубиятга учраб, фақат биттасида дуранг ўйнаган хитойлик Дин Лижэнга қарши дона суради. 

Шахматчилар ўзаро иккита партия ўйнашади. Жами 40 та юришга 90 дақиқадан вақт берилади. Икки партияда ғолиб аниқланмаган тақдирда тай-брекка мурожаат қилинади. Плей-оффнинг барча босқич учрашувлари бизнинг вақт билан соат 17:00да бошланади.

 

Нокаут тизимидаги 1/4 финал жуфтликлари (11-12 февраль):

Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) - Магнус Карлсен (Норвегия, 2830)

Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) - Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2744) - Дин Лижэнь (Хитой, 2762)

Винсент Каймер (Германия, 2738) - Левон Аронян (АҚШ, 2725)


1/2 финал: 13-14 февраль 

Финал: 15-16 февраль

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг