UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0

08 апр 08:37
Янгиликлар

Футбол, Болалар спорти

Футбол академиялари тарбияланувчилари беллашди ФОТО

Болалар-ўсмирлар футбол акадимияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг биринчи босқич беллашувлари бўлиб ўтди.

Хусусан, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилояти болалар-ўсмирлар футбол акадимиялари тарбияланувчилари ҳам биринчи босқич доирасида ўзаро куч синашишди. 

Дастлаб, Янгийўл туманидаги Халқаобод қўрғонида жойлашган стадионда 2005 ҳамда 2003 йилда туғилган тарбияланувчилар ўзаро беллашишди. Ўйин олдидан мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди ва шундан сўнг мусобақага старт берилди. 2005 йилда туғилган ўсмирлар (U-14) баҳсида 3:3 натижаси қайд этилди. 

2003 йилда туғилган (U-16) ёш футболчилар учрашуви Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол акадимияси тарбияланувчиларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Куннинг иккинчи ярмида эса дастур-режага мувофиқ, ўйинлар Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол акадимияси стадиондида 2002-2004 йилда туғилган тарбияланувчилар  ўртасида ташкил этилди. 2004 йилги (U-15)  футболчилар ўртасидаги ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижаси қайд этилди. 2002 йилда туғилган  (U-17) болалар ўйинида Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари 2:0 натижаси билан ғолиб бўлишди. 

Алберт АҲМАДГАЛИЕВ, Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол акадимияси директори: 

- Футбол акадимиялари ўртасидаги  мазкур илк бор ташкил этилган чемпионат мамлакатимизда футболни, хусусан, болалар футболини янада ривожланишида, оммалашишида хизмат қилади. Шунингдек, истеъдодли ёшларни сараланишида кейинчалик профессионал тарзда тайёрлаб боришда ҳам муҳим ҳисобланади. Албатта, бунинг натижасида миллий терма жамоаларимиз, профессионал футбол клубларимизга муносиб захира спортчилар тайёрланишига ҳам замин бўлади.     

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг