UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 мар 19:27
Янгиликлар

Теннис

Гаэль Монфис ATP-Тур антирекордини такрорлади

Теглар :  Гаэль Монфис
Дунёнинг собиқ олтинчи ракеткаси Гаэль Монфис ATP-Тур антирекордини такрорлади.

Франциялик теннисчи Майами "Мастерс" турнирининг илк даврасидан ўрин олган Уго Умберга қарши кечган учрашувни жароҳати сабаб якунига етказа олмади. Французлар ўртасидаги баҳс биринчи сетнинг олтинчи геймидан сўнг тўхтатилди. Бу пайтга келиб ҳисоб 3/3 кўринишида бўлиб турганди.

36 ёшли Монфис ўтган йилнинг августидан буён оёғидаги жароҳати сабаб турнирларда иштирок эта олмаётганди. У Майамига қадар Индиан-Уэллс "Мастерс" ҳамда Финикс "Челленжер" турнирларининг илк даврасидаёқ иштирокини тўхтатган эди.

Шу тариқа, Монфис Томми Хаас ва Янко Типсаревичга тегишли антирекордни такрорлади. Бу уч теннисчи фаолиятлари давомида 24 та учрашувни турли сабаблар билан якунига етказа олмаган. Маркос Багдатис ва Поль-Анри Матьёда 23, Николай Давиденко эса бу кўрсаткич 22 та учрашувни ташкил қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг