UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0 15:36Хоакин Бакли Шавкат Раҳмоновни ўлдига чиқарди + ФОТО 0 15:15"Ролан Гаррос". Дунёнинг тўртинчи ракеткасида ғалаба 0 14:54Россиялик оғир атлетикачи допинг туфайли Олимпиада медалидан маҳрум бўлди 0 14:33"Реал" Лондонга етиб борди + ФОТО 0 14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0

18 авг 08:43
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол: Навоийда қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бошланди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 2004-2005 йилларда туғилган қизлар ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақада жами 12 та жамоа тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

“А” гуруҳи – Навоий ва Қашқадарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси;

“В” гуруҳи – Андижон, Жиззах, Хоразм вилоятлари;

“С” гуруҳи – Фарғона, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари;

“Д” гуруҳи – Наманган, Самарқанд, Навоий вилояти-2.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон чемпионатида айрим сабабларга кўра Тошкент шаҳри, шунингдек Бухоро ҳамда Сирдарё вилояти жамоалари иштирок этишмаяпти. 

Мусобақа ғолиблари эртага аниқланади. Ушбу чемпионат Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоасига номзодларни саралаб олиш имконини беради.

2.JPG

3.JPG

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг