UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

11 май 09:17
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчи қизларимизга олтин медаллар топширилди

Теглар :  Гандбол
Мўғилистон пойтахтида гандбол бўйича Халқаро гандбол федерациясининг тақвим режасидан ўрин олган “Trophy” мусобақасининг Марказий Осиё босқичи ўз якунига етди.

Қувонарлиси, қизлар ўртасида ўсмирлар ва ёшлар тоифаларида кечган мусобақада терма жамоамиз вакиллари минтақамизда тенгсиз эканликларини яна бир бор исботлашди.

Бугун мусобақанинг сўнгги турида ёшларимиз тожикистонлик тенгқурларига қарши майдонга чиқиб, йирик 54:3 ҳисобида устун келдилар. Бу ғалаба билан гуруҳдаги етакчилик янада мустаҳкамланди. Бироз аввал мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳар икки терма жамоамиз вакилларига олтин медаллар ҳамда кубок топширилди. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки тоифадаги жамоамиз муддатидан аввал олтин медалларни нақд қилиб кўйишган эди.

Регламентга мувофиқ, ғолиб терма жамоа билан иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар “Trophy” кубогининг Осиё минтақасига йўлланмани қўлга киритди. Бу борада Туркманистон терма жамоаси қизлари ҳам ҳар икки йўналишда кумуш медалларга сазовор бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг