UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

12 июл 13:20
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчиларимиз Италиядаги жаҳон кубогида олтин медалларни қўлга киритишди

Теглар :  Гандбол
Италиянинг Терамо шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси тавқимига кирувчи 46-халқаро "Interamnia" жаҳон кубоги мусобақаси якунланди.

Турли ёш тоифалари ўртасида ўтказилган мусобақада жаҳоннинг 34 та мамлакатидан 123 та жамоа иштирок этди. Унда юртимиз шарафини 2000 йилларда туғилган спортчилардан ташкил топган РОЗК (Ўзбекистон U-18 терма жамоаси) жамоаси ҳимоя қилди. Ҳамюртларимиз иштирок этган ёш тоифасида 14та жамоа қатнашди.

Мураббийлар Улуғбек Икромов ва Зафар Азимов бошчилигидаги ёшларимиз гуруҳ босқичида "Ланестер" (Франция), "Грунвальд" (Польша), "Вирум Соргенфри" (Дания), "Моунтада" (Марокаш), "Козанис" (Греция) каби жамоаларга қарши кураш олиб боришди. Вакилларимиз илк ўйинда Франциянинг "Ланестер" жамоасини 18:8 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи ўйинда "Грунвальд" устидан 23:16 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учинчи баҳсда эса "Козанис" 26:8 ҳисобида таслим этилди. "Моунтада"дан 21:14 ҳисобида устун келишди. Кейинчалик "Вирум Соргенфри"га қарши баҳсда 15:13 ҳисобида ғолиб бўлишди.

Гандболчиларимизга мусобақа ярим финалида яна ўша  "Вирум Соргенфри" клуби рақиб бўлди ва ёшларимиз бу сафар ҳам рақибни таслим этишни уддалашди. Ҳисоб 15:8. Ҳал қилувчи баҳсни ҳамюртларимиз Швейцариянинг "Шеноис Женева" жамоасига қарши ўтказишди ва 18:9 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа ҳамюртларимиз мусобақа давомида ўтказилган етти учрашувнинг барчасида зафар қучиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон гандбол федерациясини, ғолиб спортчиларимиз ва мураббийларни табриклайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг