UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Шавкат Раҳмонов Хоакин Баклининг "вызов"ига жавоб қайтарди 0 13:51Фомин яккаликда тўхтатилди, жуфтликда эса 1/2 финалга чиқди 0 13:30Шон Стрикленд UFC'ни жиддий танқид остига олди. Бунга сабаб қўлқоплар! 0 13:09"Манчестер Сити" "Реал" юлдузи билан шартнома тузмоқчи 0 12:48Элина Свитолина "Ролан Гаррос" учинчи даврасида 0 12:27Дзюдо бўйича Ўзбекистон кубогида умумжамоа ҳисобида совриндор учлик қандай кўринишда бўлди? 0 12:06Ислам Махачев Конор Макгрегорга "ответ" қилди 0 11:45Ханс-Дитер Флик "Барселона"даги режалари билан ўртоқлашди 0 11:24Конор Ислам Махачевга ташхис қўйди + ФОТО 0 11:03Жокович "Ролан Гаррос" чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда 0 10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0

27 авг 14:27
Янгиликлар

Гандбол

Гандболнинг ривожланиши йўлидаги устувор вазифалар белгилаб олинди

Теглар :  Гандбол
Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизда спорт ўйинларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқилиши устида иш олиб борилмоқда.

Шу сабабдан, кеча Республикамизда гандбол спорт турини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида кенг оммалаштириш юзасидан мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ва Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов иштирок этди. Йиғилишда гандболнинг ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.

Масъуллар Республикамиз бўйлаб ҳар бир ўқув муассасаларида спорт заллари, маҳаллаларда, чекка қишлоқларда ўйин майдончалари мавжуд бўлсада, лекин жойларда гандбол бўйича спорт инвентарларига эҳтиёж катта эканлигини қайд этишди.

Ҳозирги кунда ушбу спорт тури билан 721 нафар мураббий ва 100 мингдан ортиқ спортчилар шуғулланади. Аммо уларнинг бор йўғи 300 нафаригина профессионал тарзда машғулотлар олиб бормоқда. Шу туфайли турли ёшдаги терма жамоаларда рақобат кескин паст эканлиги ва шунга монанд равишда уларнинг халқаро майдонлардаги натижалари ҳам мақтанишга арзигулик эмас.

Йиғилиш давомида терма жамоаларнинг яхши натижаларга эришишида спортчиларга етарли шароит яратиб бериш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Шунингдек, мутасаддилар томонидан гандбол спорт тури бўйича жаҳон стандартлари талабига жавоб бера оладиган база ташкил этиш масаласи ҳам ўртага ташланди.

Йиғилишда гандболнинг оммавийлигини янада ривожлантириш, унинг томошабоплиги ва ҳомийларини шакллантириш зарурияти, эркаклар, аёллар, талабалар ва болалар лигаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, барча ёшдаги терма жамоаларнинг мураббийлар штабига селекция ишларига эътибор қаратиш, йил якуни бўйича Бош мураббийлар фаолиятига алоҳида баҳо берилиши каби вазифалар белгилаб олинди.

Гандболчиларнинг ўйин амалаиётини ошириш борасида умумтаълим ва олий ўқув юртлари ўртасида турли даражадаги мусобақалар сонини кўпайтириш лозимлиги қайд этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг