UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бугун Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада лицензион турнирида рингга чиқади 0 10:21ЦСКА собиқ футболчиси: "Аббосбек Файзуллаевни 10 миллиондан камига сотмаслик керак!" 0 10:00Нодирбек Якуббоев Aktobe Open 2024 етакчилари сафига қўшилиб олди 0 09:39ХОҚдан жавоб! IBA'га аъзо мамлакатлар Лос-Анжелес 2028 Олимпиадасида иштирок этмайди, жумладан Ўзбекистон ҳам! 0 09:18Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда 0 08:57Бугун Суперлигада пойтахт вилояти дербиси бор 0 08:36Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни оғир вазнда ғолиблар аниқланди + ФОТО 0 08:15Султонов Куршумлия-Баняда 1/4 финалда ўйнайди 0 07:54UFC'га ўтиши айтилган Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби бразилиялик! + ПОСТЕР 0 07:33"Реал" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди 0 07:12"Tashkent Select" хоккей бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди! 0 20:30«Бургут Жерсига қўнди» - Хабиб ўзининг рекордини янгилаш учун Исламга ёрдам беради 0 20:07Ислам Махачев: "Царукян билан жангимиз бўлиши аниқ" 0 19:46Ван Нистелрой "Лестер"да иш бошлаши мумкин 0 19:25Волкановски фақатгина бир рақиб учун вазнини ўзгартиришга тайёрлигини айтди 0

18 май 07:22
Янгиликлар

Кураш

Германияда Президент соврини учун ўтказилган халқаро турнир муҳокама қилинди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Спортни ривожлантириш вазирлигида Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтган халқаро турнир якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда иштирок этган спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, замонавий кураш қонун-қоидалари муаллифи Комил Юсупов, Миллий Олимпия қўмитаси вакили Камол Усмонов, мазкур халқаро турнирда кумуш медаль соҳиби бўлган ҳамюртимиз Шоҳрух Усмонов ва бошқалар Германияда ўтган кураш мусобақаларининг миллий қадриятларимиз тарғиботидаги аҳамияти, Янги Ўзбекистон тамойилининг халқаро майдондаги обрў-эътибори, ота-боболаримиздан мерос кураш спортини жаҳон бўйлаб оммалашишида ўтказиладиган турнирларнинг ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.

Маълумки, Германияда мукофот жамғармаси 10 минг евро бўлган халқаро турнирда Европанинг 20 дан зиёд давлатидан полвонлар иштирок этиб, эркаклар +81 кг. вазн тоифасида, аёллар +63 кг. вазнда курашди.

Мусобақанинг қизлар баҳсида польшалик Сандра Лискин ғолиб чиққан бўлса, ўғил болалар ўртасидаги мусобақада сербиялик Александр Колобик Ўзбекистон Республикаси Президенти совринини қўлга киритди.

Франкфурт-Майн шаҳридаги баҳсларда 1-ўринни эгаллаган спортчилар 2500, 2-ўрин соҳиблари 1500 ва 3-ўриндан жой олган курашчилар 500 евро миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланган эди.

Таъкидланишича, 28-29 май кунлари Болгарияда, 25-26 июнь кунлари Туркияда ҳамда июль ойида Францияда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг