UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

17 июн 18:01
Янгиликлар

Баскетбол

"Голден Стэйт" - 2021/2022 мавсум NBA чемпиони!

Теглар :  Голден Стэйт
Бостондаги (АҚШ) "T.D.Garden" аренада NBA финалининг олтинчи ўйини бўлиб ўтди.

Унда "Бостон Селтикс" ўз майдонида "Голден Стэйт Уорриорз"ни қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 103:90 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва бу уларга 2021/2022 йилги мавсумда NBA чемпиони бўлиш имконини берди. Шу тариқа, "Голден Стэйт" серияда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Стефен Карри 34 очко, 7 та рибанд ва 7 та самарали узатма билан "Голден Стэйт" таркибида энг яхши натижани қайд этди. 

"Бостон"нинг энг яхши ўйинчиси 34 очко жамғарган, 7 та рибанд ва 3 та самарали узатмани амалга оширган Жейлен Браун бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, жамоа охирги марта 2017/2018 йилги мавсумда финалда "Кливленд Кавалерс"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирда ғолиб чиққан эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг