UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

03 мар 07:22
Янгиликлар

Кураш

Ғолибга 50 миллион ваъда қилинган кураш гиламида маликалар беллашади

Теглар :  КурашТошкент
Эртага пойтахтимиздаги “Универсал” спорт саройида хотин-қизлар ўртасида илк бор “Кураш маликалари кубоги” бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан иштироки кутилаётган хотин-қизлардан иборат терма жамоалар 48кг, 57кг, 63 кг, 70кг +70 кг вазн тоифаларида жамоавий баҳсларда куч синашишади.

Мусобақани ташкил этишдан мақсад - 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан, шунингдек, олис ўтмишдан бизгача етиб келган қадриятимиз, хусусан, мардлик, жасурлик, ватанпарварлик каби ғояларни ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган курашни янада ривожлантириш, бу қадриятимизни умумжаҳон спорт дурдонасига айлантириш, хотин-қизлар ўртасида курашни янада оммалаштиришдан иборат.

Таъкидлаш жоиз, мусобақа ғолиб ва совриндорларига "Кураш маликалари кубоги" рамзи туширилган кубок, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилади. Шу билан бир қаторда шохсупадан жой олишга муваффақ бўлган жамоалар қуйдаги пул мукофотлари билан тақдирланишади:

1- ўрин: 50 000 000 (эллик миллион) 

2-ўрин: 30 000 000 (ўттиз миллион) 

3-ўрин: 10 000 000 (ўн миллион) 

Кураш федерацияси матбуот хизмати маълумотига асосан Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг