UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

03 ноя 09:06
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Гроссмейстерларимизнинг барида дуранг

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли Grand Swiss мусобақаси давом этмоқда.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суришяпти. Улар қаторида ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, кеча гроссмейстерлар 8-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Бу турда ҳамюртларимизнинг бари ўз партияларини дуранг билан якунлашди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган Жавоҳир Синдаров (2658) қора доналарда рейтингда ўзидан юқорида турган англиялик Никита Витюгов (2711) билан муросага келди. 

Нодирбек Якуббоев (2616) оқ доналарда рейтингда ўзидан юқорида жойлашган Праггнанандҳа (Ҳиндистон, 2738) билан дуранг ўйнади. Биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов (2716) оқ доналарда ўйнашига қарамай, Иван Сарич (Хорватия, 2647) қаршилигини синдира олмади. Шамсиддин Воҳидов (2578) эса оқ доналарда Руслан Пономарёв (Украина, 2641) билан дурангга имзо чекди. 

Олти нафар шахматчи 8 имкониятдан 6 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Жавоҳир Синдаров 5 очко билан 15-ўринни банд этган. Тўрт ярим очкога эга Нодирбек Якуббоев 26-поғонага кўтарилди. Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 41, 3,5 очкога эга Шамсиддин Воҳидов эса 114 иштирокчи орасида 81-поғонадан жой олган. Бугун шахматчилар 9-тур учрашувларида юзма-юз келишади. 


Бугун ўтказиладиган 9-тур жуфтликлари:

Жавоҳир Синдаров (2658) - Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2727)

Беньямин Гледура (Венгрия, 2633) - Нодирбек Абдусатторов (2716)

Сэм Шанкланд (АҚШ, 2698) - Нодирбек Якуббоев (2616)

Кирил Шевченко (Руминия, 2671) - Шамсиддин Воҳидов (2578) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг