UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0

02 ноя 08:05
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Икки гроссмейстеримизда мағлубият, яна иккисида дуранг

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли Grand Swiss мусобақаси давом этмоқда.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суришяпти. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, кеча гроссмейстерлар 7-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган Жавоҳир Синдаров (2658) оқ доналарда рейтингда ўзидан юқорида турган ҳиндистонлик Гужратҳи Видит (Ҳиндистон, 2716)га имкониятни бой бериб қўйди. Тур олдидан 2-ўринни эгаллаб турган Синдаров кечаги мағлубиятдан сўнг 13-поғонага тушиб кетди. Бу унинг мусобақадаги илк мағлубияти бўлди. Видит аксинча, Жавоҳир устидан қозонган ғалабаси эвазига 5,5 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. 

Нодирбек Якуббоев (2616) қора доналарда рейтингда ўзидан юқорида жойлашган руминиялик Богдан-Даниэль Дяк (Руминия, 2701)га ютқазиб қўйди. Биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов (2716) эса бу турда қора доналарда Евгений Наер (Россия, 2648) билан муросага келди. Шамсиддин Воҳидов (2578) ҳам қора доналарда Амин Бассем (Миср, 2680) билан дурангга имзо чекди. 

Ўн бир нафар шахматчи 7 имкониятдан 5 очкодан жамғарган. Синдаров 4,5 очко билан 13-ўринга, 4 очкога эга Нодирбек Якуббоев 10-ўриндан 29-поғонага пастлади. Нодирбек Абдусатторов 4 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 38, 3 очкога эга Шамсиддин Воҳидов эса 114 иштирокчи орасида 81-поғонадан жой олган. Бугун шахматчилар 8-тур учрашувларида юзма-юз келишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг