UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

04 ноя 10:44
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Икки Нодирбекда ғалаба, улар совринли ўринлар учун курашга қайтишди

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли Grand Swiss мусобақаси давом этмоқда.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суришяпти. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, кеча гроссмейстерлар 9-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Шахматчиларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган Жавоҳир Синдаров (2658) оқ доналарда рейтингда ўзидан юқорида турган франциялик Максим Вашье-Лаграв (2727) билан дурангга имзо чекди. Шамсиддин Воҳидов (2578) қора доналарда Кирил Шевченко (Руминия, 2671)га ютқазиб қўйди.

Қувонарлиси, бу турда иккала Нодирбек ҳам қора доналарда ҳаракат қилишига қараймай, рақибларини мағлуб этишни уддалади. Нодирбек Якуббоев (2616) рейтингда ўзидан юқорида бораётган Беньямин Гледура (Венгрия, 2633)дан, Нодирбек Абдусатторов (2716) эса Сэм Шанкланд (АҚШ, 2698)дан устун келди. Ушбу ғалабадан сўнг улар совринли ўринлар учун курашга қўшилишди. 

Олти нафар шахматчи 9 имкониятдан 6,5 очкодан жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Жавоҳир Синдаров 5,5 очко билан 13-ўринга кўтарилиб олди. Кечаги ғалабадан сўнг очколарини 5,5 тага етказиб олган Нодирбек Якуббоев 26-поғонадан 15, Нодирбек Абдусатторов эса 41-ўриндан 26-поғонага юқорилади. 3,5 очко билан қолган Шамсиддин Воҳидов эса 114 иштирокчи орасида 92-поғонадан жой олган. 

Бугун шахматчилар 10-тур учрашувларида юзма-юз келишади. Эътиборга молик жиҳати шундаки, бу турда икки гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўзаро тўқнаш келишади. Абдусатторов бугун оқ доналарда ҳаракат қилади. Нодирбек Якуббоев эса франциялик таниқли гроссмейстер Этьен Бакрога қарши оқ доналарда ўйнайди.  


Бугун ўтказиладиган 10-тур жуфтликлари:

Нодирбек Абдусатторов (2716) - Жавоҳир Синдаров (2658) 

Нодирбек Якуббоев (2616) - Этьен Бакро (Франция, 2669)  

Шамсиддин Воҳидов (2578) - Александр Донченко (Германия, 2676) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг