UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

05 ноя 07:18
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Ўзбек классикасида қандай натижа қайд этилди? Воҳидовда ғалаба

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокида ўтказилаётган нуфузли Grand Swiss мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстери ғолиблик йўлида дона суряпти. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришмоқда.

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, кеча гроссмейстерлар 10-турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишди. Биз учун аҳамиятлиси, бу турда Жавоҳир Синдаров (2658) ва Нодирбек Абдусатторов (2716) ўзаро тўқнаш келишди. Ўзбек классикасида дуранг натижа қайд этилди. Шамсиддин Воҳидов (2578) оқ доналарда Александр Донченко (Германия, 2676) устидан ғалабага эришди. Нодирбек Якуббоев (2616) эса рейтингда ўзидан юқорида бораётган франциялик номдор рақиби Этьен Бакро (2669) билан муросага келди.  

Уч нафар шахматчи Андрей Есипенко (Россия, 2683), Ҳикару Накамура (АҚШ, 2780) ва Видит Гужрати (Ҳиндистон, 2716) 10 имкониятдан 7,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида қўшҳокимлик қилишяпти. Жавоҳир Синдаров 6 очко билан қўшимча кўрсаткичлар эвазига 12-ўринга кўтарилиб олди. Кечаги дурангдан сўнг очколарини 6 тага етказиб олган Нодирбек Якуббоев 14-поғонага юқорилади. Нодирбек Абдусатторов 6 очко билан 23-ўринга кўтарилди. Кечаги ғалаба эвазига 4,5 очкога эга бўлиб олган Шамсиддин Воҳидов эса 114 иштирокчи орасида 92-поғонадан 76-ўринга жойлашди. 

Бугун шахматчилар ҳал қилувчи 11-тур учрашувларида юзма-юз келишади. Мусобақа пешқадами Андрей Есипенко нидерландиялик Аниш Гири билан, Ҳикару Накамура ҳиндистонлик Аржун Эргаиси билан тўқнаш келади. Нодирбек Абдусатторов қора доналарда украиналик Юрий Кузубов, Жавоҳир Синдаров оқ доналарда россиялик Владислав Артемьев, Нодирбек Якуббоев қора доналарда франциялик Алиризо Фирузжа билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Шамсиддин Воҳидов эса қора доналарда швециялик Нилс Гранделиусга қарши баҳс олиб боради. 


Бугун ўтказиладиган 11-тур жуфтликлари:

Юрий Кузубов (Украина, 2625) - Нодирбек Абдусатторов (2716) 

Жавоҳир Синдаров (2658) - Владислав Артемьев (Россия, 2697) 

Нодирбек Якуббоев (2616) - Алиреза Фирузжа (Франция, 2777)  

Нилс Гранделиус (Швеция, 2689) - Шамсиддин Воҳидов (2578)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг