UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

30 окт 11:11
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Синдаров Аронянни мағлуб этди, Каруана билан қора доналарда дуранг ўйнади

Буюк Британиянинг Мэн оролида дунёнинг кучли шахматчилари иштирокида нуфузли Grand Swiss мусобақаси давом этмоқда.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 600 000 (460 000 эркаклар, 140 000 аёллар турнири учун) АҚШ долларини ташкил этиб, унда дунёнинг 164 (114 эркак, 50 аёл шахматчилари) нафар гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суришяпти. Улар қаторида ёш гроссмейстерларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда. 

Мусобақа швейцарча тизимда ўтказилаётган бўлиб, бугунгача 5 та тур партиялари ўйналди. Бугун ўтказиладиган 6-тур олдидан ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев Топ-10`таликда боришмоқда. Уларнинг ҳар иккиси ҳам 3,5 очкодан жамғарган. 

Кеча ўтказилган 5-турда Жавоҳир Синдаров (2658) оқ доналарда рейтингда ўзидан юқорида турган хитойлик Ю Янг Йи (2720) билан дуранг ўйнади. Нодирбек Якуббоев (2616) қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, рейтингда ўзидан юқорида жойлашган швециялик гроссмейстер Нилс Гранделиусни мағлубиятга учратди. 

Биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов (2716) бу турда қора доналарда арманистонлик Грант Мелкумян (2650) билан муросага келди. Шамсиддин Воҳидов (2578) эса қора доналарда грециялик Николас Теодороу (2619) билан дурангга имзо чекди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Жавоҳир Синдаров ҳали мағлубиятга учрагани йўқ. У 3-турда арманистонлик Леван Аронянни мағлубиятга учратиб, 4-турда биринчи доскада мусобақада биринчи рақам остида сараланган америкалик Хикару Накамура билан қора донаарда дуранг ўйнади. 

Бугун ўтказиладиган 6-тур жуфтликлари:

Нодирбек Якуббоев (2616) - Винсент Кеймер (Германия, 2717)

Самуэль Севиан (АҚШ, 2698) - Жавоҳир Синдаров (2658)

Нодирбек Абдусатторов (2716) - Читамбарам Аравиндҳ (Ҳиндистон, 2649)

Шамсиддин Воҳидов (2578) - Макс Вармердам (Нидерландия, 2636)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг