UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

05 май 16:16
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Гулистондан махсус репортаж: Бахтсиз ҳодисадан жабр кўрганлар ўртасида қизиқарли мусобақалар ўтказилмоқда

Сардоба сув омбори билан юз берган бахтсиз ҳодисадан натижасида зарар кўрган ҳудудлардан кўчирилган аҳоли саломатлиги ва руҳий ҳолатини мустаҳкамлаш мақсадида улар ўртасида турли спорт турлари бўйича қизиқарли мусобақалар ташкил этилмоқда.


Жумладан, Гулистон шаҳрида жойлашган Олимпия захиралари мактаб-интернатига жойлаштирилган 700 нафарга яқин аҳоли бугун тонгни уюшган ҳолда эрталабки бадантарбия машғулотлари билан бошлади.

Шундан кейин, аёллар ва болалар ўртасида ўзига хос эстафета мусобақаларига старт берилди. Иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда арқон тортишиш ва эстафетанинг бошқа йўналишлари бўйича ўзаро беллашишмоқда.

Шунингдек, ёшлар ва ҳаваскорлар ўртасида стол тенниси, бадминтон, волейбол, баскетбол, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ҳам ташкиллаштирилмоқда. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар мутасаддилар томнидан тақдирланишади.

Кеча ҳам кун давомида стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ўтказилган эди. Мусобақалар якунида ғолибларга махсус эсдалик совғалари топширилди.

Хабарингиз бор, айни пайтда Сардоба фожеасидан жабр кўрган маҳаллий аҳоли учун республикамизнинг барча ҳудудларидан инсонпарварлик ёрдамлари жўнатилмоқда. «Саховат карвонлари» Гулистон шаҳрида мутасадди ходимлар томонидан кутиб олиниб, фаоллар билан биргаликда сардобаликларга тарқатилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг